?

Log in

No account? Create an account

Previous Entry | Next Entry

 Эх кунглим, кунглим, улмаган гарибсан, судралиб етиб келган остонанг шуми?
Кузларим ичинда аламларим узра кон кайнаб турган вактда кутган тинчлигим шу булдими...эй вох манга, гадо, гадоман...
Хар кимдан хурланиб хар не эшитдим, эшитмаган гурбатларим шумиди, гурбат манга, узимча тинчлик хохлаган, минг лаънат манга...
Кизик ва саргузаштга бой булмасада, подам бошкайди, дилсиз, дидсиз, севолмас сарбоним - бошка,...ман эса кимга талпиндим, кимга интилдим, севмай туриб севган кишига акл булдимми, ахир манга бакириб нонкур, харомхур, ифлос дейишгани ростку, бу ахмоклигим бошимни еди, лулидан фарким йук энди...кузига тупрок тулган, юзи кумирдек кора булган лулиман...
Ажрадим уз подамдан. Мана едим тегишимни, калтаклашди калтаксиз...жахон томон етаклаган сингур оёкларим хам синдирилдику. Синдирганлар узи осмонда, Канотларин хилпиратиб, умрининг хар бир дакикасини осмондек билар, хар кадамин хар бир ишин энг мухим деб билар, уларнинг МУАММОЛАРИчалик муаммо олам муаммоларидин огирдур...уларни куёш деб билдим, узимнинг зулматим, кулбачам, дафтар каламим колиб уларга талпинипман... улар янги йил арчасига ухшаб маржонларга ясанган, дуне кезиб, кадамлари шундайин шаддодки, уларга айтганларинг истаган пайт узингни келиб уради, сабаби сабр уларга хос эмас....мухаббат нималигини биз кайдин билайлик, икки буюк севишганлар ишига аралашибман, унутибманки хорман, харобман...
Узимча дунёдан зерикиб, бошимга ёпинчик ташладим, кузимни боглаболдим, худди бошкаларга куринмагандек, лекин кулги тамошо булдим охири... енгилрок булсин деб харакат килдим, нелардан кечганимни узим биламан, эй гел эканман,... ахир улар хамма нарсани яхши билишади, акллари бисёр, тиллари эса икки фарсанг - уларнинг ишонадигани бор, манда эса на ишонч, на диним бор, гирт бедаво, курман, ахмокман...
Мани чакирдилар - ишониб борибман олдиларига - охири уриш, дуппослаш учунлигин олдиндан билолмадим. Кучук каби неча бор паст келдим, узимча дармон буламан депман, факат газаб калтагини синдирувчи эканман...
Узимни пир-устозларим кутиб кутиб кетишди, улар колдирган излар аллакачон ювилиб кетди, гурбатёмгир, жшамол, жтуманларни деб ...бу ёгига пайпаслаб, бошкалардан воз кечиб йулимга кайтишим керак...уларга узининг рангбаранг дунёси, манга коп-каро зулматим тузук...майли улар бакирсин, менга бу мумкин эмас, овоз чикармиман зинхор, уларнинг ахир кузи бор, кулоклари бор, хис-туйгуси, ширин жони бор...манда эса совуккина харсанг тош...пайпаслайчи зак зимистонда, лойка узра топарман йулим, ёки ботиб кетарман лойка ичига...
Яна олдинга караб, шу тарафга кетдими боболарим дея ич-ичимдан овозсиз бакираман! коронгу урмонда зиррилайди муздек хаво...КИМ БОООООООООООР, Киииииииим.......ё калбим кар, еки йук хеч ким....жавоб йук, жимжитлик, яна жим...

Comments

( 3 comments — Leave a comment )
clancyloox
Sep. 9th, 2010 09:33 pm (UTC)
Ким Бооооор деганизга,
Бооооорррррр деб акс садо жавоб беради сизга
афсус ва надомат ичинда мени бу саволимга
Хеч кандай акс садо таралмайди...

Тирналиб минг бора кунгил топмайди макон
Тирналмокни нафи недур гар булмаса кунгил хазон...


PS кечиринг мани гар кечира олсез!!!
clancyloox
Sep. 9th, 2010 11:16 pm (UTC)
«Тирналиб минг бора зор кунгул топмайди макон,
тирналмакнинг нафи недур, анинг асли эрмаса хазон» (MR)
clancyloox
Sep. 10th, 2010 07:56 pm (UTC)
Мушкин никобин тун тортган махал
Хали маст уйкуга кетмасдан аввал
Бир нафасга акл чирогини ёк
Нурида кундузги ишларинга бок...
Ким агар дустликгда билмаса вафо
Душманликдан хам тоймайди асло
Кум кук бу Найрангбоз осмон остида
Булсанг хар кимсани синаш кастида
Гарк булма сузларин хусн Жамолига
Нечукдур назар сол ишин холига
Куплар бор дунеда гап сузу Жонон
Вале фел атвори емондан емон
Ишидан тугилса факат дард алам
Тилидан не фойда сехрласа хам...
Тушундимки элга булсанг хам подшо
Килаверма дилга келганин асло
Кераклигин килгил, йукса бор масал:
Аркони давлатга етар куп халал
Жахон молин истоб Жонидан кечмок
Гудаклик эканин бу масалда бок...
Нодон бола махкам ушлаб уз нонин
Узга нонин сураб, кийнайди жонин
Кел сокий сероблик майин кулга бер
Бу тукай ичинда булай нарра шер
Кел, мутриб кулинга олгил бир рубоб
Жонимиз ипидан топган булсин тоб
Бошлаган хар нагманг тик учсин укдай
Шикорга чорласин мисоли карнай...
( 3 comments — Leave a comment )

Profile

Флейта
blessed_rain
blessed_rain

Latest Month

July 2013
S M T W T F S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
Powered by LiveJournal.com
Designed by Lilia Ahner